Бугун
30
Ўзбек

«Атлетико» Киезани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрган

Футбол
2 август, 00:54
Мадридликлар «Ливерпул» вингери билан ўз таркибини кучайтиришни мақсад қилган эди.
«Атлетико» Киезани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрган
Фото: Getty Images

Бу ҳақда француз журналисти Валантен Фает хабар бермоқда.

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Ливерпул» қанот ҳужумчиси Федерико Киезани ўз сафига қўшиш имкониятини кўриб чиққан эди.

Ёзги трансфер ойнасида «матрасчилар»нинг диққат марказида бўлган футболчига, шунингдек, А Серия вакиллари ҳам қизиқиш билдирган. Вариантлар мавжудлигига қарамай, 28 ёшли футболчи Англияда қолишни ва «қизиллар»нинг янги мураббийи Андони Ираола қўл остида ўзини синаб кўришни маъқул кўрган.

Маълумот учун, Федерико Киезанинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда футболчи 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар