Live
8
Ўзбек

«Ливерпул» ва «Арсенал»га Максимилиано Араухо таклиф қилинди

Футбол
1 август, 05:43
«Спортинг» уругвайлик ҳимоячи учун камида 60,2 миллион евро сўрамоқда.
«Ливерпул» ва «Арсенал»га Максимилиано Араухо таклиф қилинди
Foto: Getty Images

«Спортинг»нинг чап қанот ҳимоячиси Максимилиано Араухо «Ливерпул» ва «Арсенал»га таклиф қилинди.

Тhe Sun хабарига кўра, Португалия клуби 26 ёшли уругвайлик футболчи трансферидан камида 51,5 миллион фунт стерлинг (тахминан 60,2 миллион евро) ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, ҳар икки Англия клуби эҳтимолий трансферни ўрганмоқда. Шу билан бирга, «Спортинг» Араухонинг ўрнини босадиган футболчини қидиришни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Максимилиано Араухо ўтган мавсум барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Спортинг» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Тransfermarkt футболчини 40 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Ливерпул Ливерпул
  • Sporting CP Sporting CP
Бугунги янгиликлар