«Барселона» жароҳат олган Френки де Йонгнинг ўрнини тўлдириш учун «Жирона» ва Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Аззедин Унахини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
El Chiringuito хабарига кўра, 26 ёшли футболчига «Барселона»дан ташқари яна бир нечта клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Унахи ҳозирча келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида марокашлик яримҳимоячи 6 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва миллий жамоаси билан чорак финалгача етиб борди.
Маълумот учун, Аззедин Унахи ўтган мавсум барча мусобақаларда 24 та ўйинда 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Жирона» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt футболчини 18 миллион еврога баҳолайди.