«ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торреснинг вакиллари билан ёзги трансфер бўйича тўғридан-тўғри музокараларни давом эттирмоқда. Жараён якуний босқичга етган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «Барселона» 26 ёшли футболчини сотишни истамаяпти. Трансфер фақат Ферран Торреснинг ўзи клубни тарк этишни сўраган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Қайд этилишича, «ПСЖ» ҳужум чизиғини кучайтириш устида фаол ишламоқда. Чунки Канг Ин Ли, Гонсалу Рамуш ва Мбае жамоани тарк этмоқда, Бредли Барколага эса «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу сабабли Париж клуби Ферран Торрес ва Мика Годцни асосий трансфер мақсадлари сифатида кўрмоқда.