«ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишга қатъий бел боғлаган.
Sport нашри хабарига кўра, Франция чемпиони 26 ёшли футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилган ва «Барселона» янги битим бўйича таклиф қилиши мумкин бўлган ҳар қандай шартни яхшилашга тайёр.
Манбага кўра, трансфер борасидаги якуний қарорни Ферран Торреснинг ўзи қабул қилади.
Маълумот учун, Ферран Торреснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ Каталония клуби футболчига сентябр ойида янги шартнома таклиф қилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади