«Галатасарой» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live манбаси HT Spor нашри хабар берди.
Манбага кўра, Туркия клуби португалиялик 31 ёшли футболчининг маош бўйича талабларини қондиришга тайёр. Ҳозирда Фернандеш «қизил иблислар» сафида ҳафтасига тахминан 350 минг евродан ортиқ маош олмоқда.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ўрталарида якунига етади, аммо унда битимни автоматик равишда яна бир йилга узайтириш имконияти кўзда тутилган.
Transfermarkt портали Брунунинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳолашмоқда.