«Челси» клуби ҳужумчи Дэнни Уэлбекни ўз сафига қўшиб олди. Англиялик 35 ёшли футболчи «кўклар» билан шартнома имзолаганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Челси» каби буюк клубдан таклиф олиш мен учун катта шараф. Бу бой тарихга ва ҳар мавсум совринлар учун курашадиган жамоа. Мен айнан ҳозир ушбу лойиҳанинг бир қисмига айланганимдан жуда хурсандман. Жамоадаги бир нечта футболчилар ва бош мураббий билан танишишга улгурдим. Суҳбатлар жуда илиқ ўтди ва ўзимни дарҳол жамоанинг бир қисми сифатида ҳис қилдим. Менда ҳали ҳам ғалаба қозониш ва юқори савияда ўйнаш истаги жуда катта. Жамоа муваффақияти учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», — дея Уэлбекнинг сўзларидан келтиради клуб расмий сайти.
Маълумот учун, Данни фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби Англиянинг етакчи клубларида ҳам тўп тепган.