Ўзбекистон Футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев «оқ бўрилар» Россия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.
«Биз тайёрмиз ва Россия миллий жамоасига қарши ўйнашдан хурсанд бўламиз. Ҳозирча октябр ойида Жанубий Кореяга қарши битта ўртоқлик учрашуви тасдиқланган», — дея Тошевнинг сўзларини келтиради Sport24.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон учун учрашувни сентябр–октябр ойларидаги бирлаштирилган миллий жамоалар ойнасида ёки ноябр ойида ўтказиш қулай бўлади. Тошев миллий жамоа Москвада ҳам, Тошкентда ўз майдонида Россияни қабул қилишга ҳам тайёрлигини таъкидлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади