Live
6
Ўзбек

«Челси» Скалвини учун курашга қўшилди

Футбол
2 август, 09:15
Италия миллий жамоаси ҳимоячисига АПЛнинг яна икки клуби ҳам қизиқмоқда.
«Челси» Скалвини учун курашга қўшилди
Foto: Getty Images

«Челси» «Аталанта» ҳимоячиси Жоржо Скалвинини трансфер қилиш бўйича жиддий ҳаракатларни бошлади.

Goal.com хабарига кўра, Лондон клуби 22 ёшли италиялик футболчининг вакиллари билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини ўрганмоқда.

Манбага кўра, «Аталанта» ўз тарбияланувчисини 48,7 миллион еврога баҳолаган ва ушбу суммадан паст таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Ўтган мавсум Скалвини барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, у мавсум давомида 2 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди.

Маълумот учун, «Челси» бу трансфер учун ягона даъвогар эмас. «Нюкасл» ҳам футболчи вакиллари билан алоқа ўрнатган, «Тоттенҳэм» эса вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аталанта Аталанта
  • Италия Италия
  • Челси Челси
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар