UFC президенти Дана Уайт PFL чемпиони Усмон Нурмагомедовни ўз промоушенига жалб қилиш ниятида эканини билдирди.
Белградда бўлиб ўтган UFC турниридан кейинги матбуот анжуманида Уайт Усмонни шартнома асосида UFCга олиб келишдан манфаатдор эканини айтди.
Қайд этиш лозим, Нурмагомедов 1 август куни PFL турнирида Арчи Колганни 1-раундда нокаутга учратиб, енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Бу Усмоннинг профессионал фаолиятидаги 22-ғалабаси бўлди. У ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.
Шунингдек, бу унинг PFL билан шартномаси доирасидаги сўнгги жанги эди. Маълумот ўрнида, Усмон Нурмагомедов Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни ҳисобланади.