Live
6
Ўзбек

УEФА Инфантинони қўллаб-қувватлаш хатларини қайтариб олишни сўраши мумкин

Футбол
2 август, 08:15
ФИФА президенти атрофидаги босим тобора кучайиб бормоқда.
УEФА Инфантинони қўллаб-қувватлаш хатларини қайтариб олишни сўраши мумкин
Foto: Getty Images

УEФА президенти Александер Чеферин Жанни Инфантинони ФИФА президентлигига қайта сайлашни қўллаб-қувватловчи расмий хатларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

talkSPORT хабарига кўра, ҳозиргача УEФАга аъзо 55 та федерациянинг 40 таси Инфантино номзодини қўллаб-қувватловчи хатларни юборган. Бироқ вазият ўзгарганидан сўнг бу ҳужжатларни қайтариб олиш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда.

Манбага кўра, КОНКАКАФ ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо федерацияларнинг бир қисми ҳам Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечишга тайёр.

Шунингдек, ФИФАнинг бир қатор юқори лавозимли амалдорлари, жумладан бош котиб Маттиас Графстрём ҳам Инфантинонинг истеъфога чиқишини маъқулламоқда. Уларнинг фикрича, акс ҳолда ФИФА президентига нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиниши мумкин.

Англия футбол ассоциациясининг айрим раҳбарлари ҳам аноним тарзда Инфантинони 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан қўллаб-қувватлаган расмий хатни қайтариб олиш масаласини муҳокама қилаётганини билдирган.

Маълумот учун, ФИФА президентлиги учун навбатдаги сайлов 2027 йил 17 март куни бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар