Live
1
Ўзбек

«Динамо» Жаҳонгир Ўрозовни «Рубин»га ижарага берганини эълон қилди

Футбол
3 август, 09:20
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси фаолиятини РПЛда давом эттиради.
«Динамо» Жаҳонгир Ўрозовни «Рубин»га ижарага берганини эълон қилди
Foto: Getty Images

Самарқанднинг «Динамо» клуби ёзги трансфер ойнасида жамоа ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовнинг трансфери бўйича Россиянинг «Рубин»и билан келишувга эришганини маълум қилди.

«Динамо» футбол клуби ҳамда «Рубин» жамоаси ўртасида тузилган келишувга биноан, 22 ёшли Жаҳонгир Ўрозов Қозон клубига сотиб олиш шарти билан 2026 йил якунига қадар ижарага берилди. Марказий ҳимоячининг «Динамо» ПФК билан келишуви 2027 йил якунига қадар белгиланган.

Ўрозов 2024 йил «Динамо» сафига қўшилиб, ўтган уч мавсум давомида 55 та расмий ўйинда майдонга тушиб 1 та голга муаллифлик қилди. У Самарқанд клуби сафидаги ўйинлари орқали Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олиб, ЖЧ-2026да Колумбия ва Конгога қарши баҳсларда майдонга тушди.

Жаҳонгир Ўрозовнинг Россия Премер-лигасидаги фаолиятига омад тилаймиз!»
— деб ёзади самарқандликлар матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
  • Рубин Рубин
  • Россия Премер-лигаси Россия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар