Ироқ миллий жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳусайн «Пахтакор» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд эилишича, 30 ёшли футболчи «шерлар» билан мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чеккан.
Фаолиятида давомида у Ироқнинг «Духок», «Нафт», «Шорта», «Ал Қува Жавия», «Карма», Туниснинг «Сфаксиен», Қатарнинг «Умм Салал», «Маркия», «Ал Хор», «Ал Вакра», БААнинг «Ал Жазира» ва Марокашнинг «Ража Атлетик» клублари сафида ўйнаган. Клублари сафида чемпионат ўйинларида 120 гол урган. Ироқ миллий жамоаси таркибида 34 тўп киритган