Live
1
Ўзбек

Суперлига. «Пахтакор» Андижонда дуранг қайд этди (видеошарҳ)

Футбол
1 август, 12:30
Тошкент клуби 1-ўринга кўтарилиш имкониятидан фойдалана олмади. Беллашувда 3 та қизил карточка кўрсатилди.
Суперлига. «Пахтакор» Андижонда дуранг қайд этди (видеошарҳ)
Foto: FC Andijon
01.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Андижон 2 Андижон 0 : 0 Пахтакор Пахтакор

Ўзбекистон чемпионатининг 15-турини бошлаб берган баҳсда «Пахтакор» Андижонда мезбонлар дарвозасига йўл тополмади.

Беллашувда 3 та қизил карточка кўрсатилди.

Натижада Камолиддин Тожиев жамоаси очколарини 34 тага етказиб, 2-ўринда қолди ва пешқадам «Нефтчи»ни (35) ортда қолдириш имкониятидан фойдалана олмади. «Андижон» эса 21 очко билан 7-поғонага кўтарилди.

Суперлига. 15-тур
Андижон — Пахтакор 0:0

1 август, Андижон, «Бобур Арена»
Андижон — Элдор Адҳамов, Одил Абдумажидов, Пўлатхўжа Холдорхонов (Драган Черан, 46), Ҳумоюнмирзо Иминов (Мартин Боаке, 67), Неманя Чаласан, Азиз Турғунбоев (Дониёр Абдуманнопов, 75), Дамир Темиров (Александре Андроникашвили, 46), Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Бекзод Сулаймонов, Маҳмуд Маҳамаджонов (Ҳамидулло Каримов, 75).
Пахтакор — Санжар Қувватов, Заид Таҳсин, Дилшод Саитов (Рустам Турдимуродов, 81), Акмал Мозговой, Башар Ресан, Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев (Иброҳим Ибрагимов, 81), Шерзод Насруллаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ойбек Бозоров (Достон Ҳамдамов, 60), Стефан Чинеду (Фламарион, 60).
Огоҳлантиришлар: Одил Абдумажидов (43), Азиз Турғунбоев (44), Бекзод Сулаймонов (86).
Четлатишлар: Неманя Чаласан (80), Муҳаммадрасул Абдумажидов (90+3), Мартин Боаке (90+3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

75+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар