Live
1
Ўзбек

«Милан» ва «Фенербаҳче» Леау трансфери бўйича келишувга эриша олмади

Футбол
3 август, 00:30
«Россонери»нинг 60 млн евро талаб қилиши Истанбул клубини мутлақо қониқтирмаган.
«Милан» ва «Фенербаҳче» Леау трансфери бўйича келишувга эриша олмади
Фото: Getty Images

«Милан» ва «Фенербаҳче» футболчи Рафаэл Леаунинг трансфери бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда журналист Яғиз Сабунжуоглу хабар берди.

27 ёшли футболчи йилига 12 миллион евро маош талаб қилган ва бу сумма туркияликлар талабига мос келган. Бироқ «россонери» билан музокараларда келишмовчилик юзага келган ва «Милан»нинг 60 миллион евро талаб қилиши Истанбул клубини мутлақо қониқтирмаган.

Италия гранди вакиллари талабни 50 миллион еврогача туширишга тайёрлигини билдиришди, аммо бу сумма ҳам «Фенербаҳче» учун юқори бўлиб чиқди. Туркия вице-чемпиони Леау учун 40 миллион еврогача тўлашга рози эканини маълум қилган.

Аввалроқ «Галатасарой» Леау бўйича расмий таклиф билан чиққани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Фенербахче Фенербахче
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар