Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Жек Грилишни ўз сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, саудияликлар англиялик 30 ёшли футболчига йиллик 20–23 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишга тайёр.
Шунингдек, унга Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бироқ испан клуби «шаҳарликлар» трансфер нархини пасайтирмаса ёки ижарага бериш вариантига рози бўлмаса, музокараларни давом эттирмоқчи эмас.
Бундан ташқари, Грилишга АҚШнинг MLS чемпионати клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жек ўтган мавсумни ижара асосида «Эвертон» сафида ўтказиб, 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.