Бугун
41
Ўзбек

«Бернабеу» — 2030 йилги ЖЧ финали мезбонлигига асосий фаворит

Футбол
6 август, 16:00
Аввалроқ Инфантино ҳал қилувчи баҳсни Марокашга бермоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Бернабеу» — 2030 йилги ЖЧ финали мезбонлигига асосий фаворит
Foto: Getty Images

«Реал»нинг «Сантияго Бернабеу» стадиони 2030 йилги Жаҳон чемпионати финалини ўтказиш учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда, дея хабар берди Radio Nacional de España.

Мундиалга уч мамлакат — Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Шунингдек, айрим беллашувлар Уругвай, Аргентина ва Парагвайда ҳам ўтказилади.

Аввалроқ ҳал қилувчи финал баҳсини ўтказиш ҳуқуқи Марокашга берилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Таъкидланишича, FIFA президенти Жанни Инфантино шу орқали ташкилот раҳбари сайловларида Марокаш федерациясининг қўллаб-қувватловига эга бўлишни истаган. Бироқ кўп ўтмай FIFA бу маълумотни рад этган.

Таъкидланишича, Марокашнинг норозилигини келтириб чиқармаслик учун муроса сифатида Африка давлатига 2029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Март ойида FIFA'нинг янги раҳбарияти учун сайловлар бўлиб ўтади ва Инфантино янги муддатга қайта сайланиш ниятида.

RNE маълумотларига кўра, ҳозирда амалдаги президентни Африка (54 та) ва Осиё (47 та) федерациялари қўллаб-қувватламоқда — жами 101 овоз. Қайта сайланиши учун эса унга 106 та овоз керак бўлади. Унга қарши UEFA ва CONCACAF турибди — улар биргаликда 96 та овозга эга.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар