«Лидс» «Манчестер Сити»дан Жеймс Траффорд трансферини эълон қилди.
Англиялик 23 ёшли дарвозабон янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, келишув қиймати 40 миллион евро ва бонуслардан иборат бўлди. Бу «Лидс» тарихидаги энг йирик трансферга айланди.
Шунингдек, Траффорд энг қиммат британиялик дарвозабон бўлди.
Жеймс ўтган мавсумда «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 13 бор дарвозасидан тўп олиб чиқди.
«Сити» тарбияланувчиси фаолияти давомида «Бёрнли» ва «Болтон» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Траффорд «Сити»дан «Лидс»га ўтди
Футбол
6 август, 14:46
Бу «Лидс» тарихидаги рекорд қийматли трансфер бўлди. Шунингдек, Жеймс энг қиммат британиялик посбонга айланди.
Foto: Leeds United
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади