Live
1
Ўзбек

«Трабзонспор» Салоҳ трансферини эълон қилди

Футбол
6 август, 08:55
Мисрлик ҳужумчи Туркия клуби билан шартнома имзолади.
«Трабзонспор» Салоҳ трансферини эълон қилди
Foto: Trabzonspor

«Трабзонспор» клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

«Профессионал футболчи Муҳаммад Салоҳ билан икки йиллик келишувга эришилди», — дейилади хабарда.

34 ёшли футболчининг аввалги клуби Англиянинг «Ливерпул»и эди ва у шу ёзда жамоани тарк этган.

Салоҳ мерсисайдликлар таркибида икки карра Англия чемпиони (2019/2020 ва 2024/2025 мавсумлари), Чемпионлар лигаси (2018/2019 мавсуми) ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2019) ғолиби бўлди. Шунингдек, у Англия кубоги (2021/2022 мавсуми), Англия Лига кубоги (2021/2022 ва 2023/2024 мавсумлари), Англия суперкубоги (2022) ҳамда УЕФА суперкубоги (2019) соҳиби ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар