Бугун
38
Ўзбек

Райя — «Арсенал»нинг май ойидаги энг яхши футболчиси

Футбол
9 июн, 06:15
Давид ўтган ой барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказиб, атиги битта гол ўтказиб юборди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Райя — «Арсенал»нинг май ойидаги энг яхши футболчиси
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клубида май ойининг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу соврин дарвозабон Давид Райяга насиб этди.

Испаниялик посбон ўтган ой барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказиб, атиги битта гол ўтказиб юборди (Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ»дан).

Умуман олганда, Райя якунланган мавсум 51 учрашувда майдонга тушди. Шулардан 28 тасида у дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Айни пайтда Райя Испания миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Гуруҳ босқичида улар Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар