«Ноттингҳэм Форест» яримҳимоячиси Эллиот Андерсон яқин кунларда «Манчестер Сити» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail Sport хабар берди.
Манбага кўра, агар музокараларда кутилмаган ўзгаришлар юз бермаса, трансфер шу ой якунланади.
Telegraph Football нашри маълумотига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, бироқ «Ноттингҳэм Форест» эгаси Эвангелос Маринакис 23 ёшли футболчини сотишга розилик берган.
Хабарларга қараганда, Андерсон яқин бир ҳафта ичида тиббий кўрикдан ўтиши мумкин. Аввалроқ Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел футболчиларга бундай жараёнларда иштирок этишга рухсат берган эди.
Трансфер қиймати тахминан 120 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Агар битим амалга ошса, бу ёзги трансфер бозоридаги энг йирик харидлардан бирига айланиши мумкин.
2025/26 йилги мавсумда Андерсон барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ёш яримҳимоячи сўнгги мавсумдаги барқарор ўйинлари билан Англиянинг энг истиқболли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.