Live
3
Ўзбек

Ҳакими: «Бизни Африка Бразилияси деб аташади»

Футбол
13 июн, 04:00
Марокаш сардорларидан бири Бразилияга қарши ўйин олдидан ишончли баёнот берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ҳакими: «Бизни Африка Бразилияси деб аташади»
Foto: Getty Images
13.06.2026, 18:00 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Марокаш Марокаш

Марокаш миллий жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Жаҳон чемпионатидаги Бразилияга қарши баҳс олдидан ўз жамоасининг имкониятларига юқори баҳо берди.

«ПСЖ» футболчисининг таъкидлашича, Африка қитъасида Марокаш миллий жамоасини «Африка Бразилияси» деб аташади.

«Африкада бизни «Африка Бразилияси» дейишади. Биз Бразилия миллий жамоасини, уларнинг даражаси ва таркибидаги футболчиларни яхши биламиз. Бироқ бизда ҳам сифатли футболчилар бор ва биз кучли жамоадамиз.

Менимча, марокашлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши билан катта натижаларга эришишга тайёрмиз. Миллий жамоамиз ушбу Жаҳон чемпионатида ажойиб футбол намойиш этади», — деди Ҳакими.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ва Марокаш ўртасидаги баҳс ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида 14 июн куни АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, C гуруҳидан Бразилия, Марокаш, Шотландия ва Ҳаити миллий жамоалари ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар