Live
3
Ўзбек

«Ливерпул» Нгумоа билан шартномани тезроқ узайтирмоқчи

Футбол
13 июн, 06:49
Мерсисайд клуби ёш истеъдодга «Бавария» қизиқиши фонида ҳаракатга тушди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Ливерпул» Нгумоа билан шартномани тезроқ узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Ливерпул» 17 ёшли вингер Рио Нгумоа билан янги шартнома имзолашни тезлаштирмоқчи. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчига қизиқиш билдираётгани ва у билан алоқага чиққани ҳақидаги хабарлардан норози.

Шу сабабли инглиз клуби футболчи 18 ёшга тўлиши билан, август ойининг охирларида янги битим бўйича музокараларни якунлашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ «Бавария» Нгумоани ўз сафига қўшиб олишга уринаётгани ва уни трансфер бозоридаги устувор мақсадлардан бири сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Журналист Пит O'Руркнинг маълум қилишича, «Ливерпул» аллақачон футболчи вакиллари билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирги шартнома 2028 йилгача амал қилади, бироқ клуб раҳбарияти истеъдодли футболчини узоқ муддатга жамоада олиб қолишни истамоқда.

Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда Рио Нгумоа 29 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар