«ПСЖ» клуби «Ливерпул»га бирданига бир нечта футболчисини таклиф қилди.
Журналист Уилсон Кокснинг маълумотларига кўра, парижликлар инглиз клубига Иля Забарний, Лукас Бералдо ва Уоррен Заир-Эмерини таклиф қилишган.
Шу билан бирга, «ПСЖ»нинг энг аниқ таклифи Забарнийни тахминан 57 миллион фунт стерлинг эвазига мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш келишувига тегишли.
«Ливерпул» ҳозирда яримҳимоячи позицияси учун бошқа трансфер мақсадларига, жумладан, «Борнмут» хавбек Алекс Скоттга устуворлик бермоқда.
«Қизиллар»нинг Забарний борасидаги позицияси номаълумлигича қолмоқда.