Live
1
Ўзбек

«Реал» янги мақсади маълум — бу «Ливерпул» яримҳимоячиси

Футбол
9 июн, 08:27
Нидерландиялик Райан Гравенберх Испанияга кўчиб ўтиши мумкин.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Реал» янги мақсади маълум — бу «Ливерпул» яримҳимоячиси
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

«Ливерпул»нинг нидерландиялик яримҳимоячиси Райан Гравенберх АПЛни тарк этиши мумкин. Яримҳимоячига Испания гранди қизиқиш билдирмоқда.

Испаниянинг Fichajes журналистларининг маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби Гравенберх хизматларига қизиқиб қолган. «Қаймоқранглилар» Райанни келаси мавсумда таркибни кучайтириш учун номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Нидерландияликнинг бозор нархи 80 миллион еврони ташкил қилади. Унинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Гравенберх АПЛнинг ўтган мавсумида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар