Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» Рожерс учун 115 млн евро сарфлашга тайёр — манба

Футбол
9 июн, 12:10
Морган хизматига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«ПСЖ» Рожерс учун 115 млн евро сарфлашга тайёр — манба
Фото: Getty Images

«Астон Вилла» яримҳимоячиси Морган Рожерс фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши мумин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби англиялик 23 ёшли футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда. Клуб унинг трансферига 115 миллион евро сарфлашга тайёр.

Қайд этилишича, Морган хизматига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Якунланган мавсумда хавбек барча турнирларда 55 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 12 та голли узатмани ёздириб қўйди. Европа Лигасида эса энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар