Бугун
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Неймар 1-тур доирасидаги Марокашга қарши ўйинда иштирок этмайди

Футбол
12 июн, 21:10
Ушбу учрашув эртага, 14 июн куни бўлиб ўтади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Неймар 1-тур доирасидаги Марокашга қарши ўйинда иштирок этмайди
Фото: Getty Images
13.06.2026, 18:00 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Марокаш Марокаш

Бразилия миллий жамоаси вингери Неймар Жуниор жаҳон чемпионати 1-тур доирасидаги Марокашга қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда бразилияликлар бош мураббийи Карло Анчелотти хабар берди.

«Неймар имкон борича тезроқ тикланиш учун қаттиқ меҳнат қилмоқда. Ҳозирда унинг келаси ҳафтада тўлиқ тикланиб, жамоага қўшилиши кутилмоқда», — деди Анчелотти.

Маълумот ўрнида, ушбу учрашув 14 июн куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 03:00 да старт олиши режалаштирилган.

Аввалроқ Неймар мундиалда ўзининг севимли 10-рақамида тўп тепиши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар