2026 йилги жаҳон чемпионатида D гуруҳи баҳслари ҳам бошланди.
Турнир мезбонларидан бири АҚШ Парагвайни қабул қилиб, 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида Балогун дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Бобадиля (автогол) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини эса Маурисио урди.
Шунингдек, ушбу баҳсда турнирнинг илк автоголи ва дубли ҳам қайд этилди. Маълумот ўрнида, гуруҳнинг иккинчи ўйинида эртага, 14 июн куни Австралия Туркия билан баҳс юритади.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
13 июн. Инглвуд. «SoFI Stadium»
АҚШ — Парагвай 4:1
Голлар: Бобадиля 7 (авт), Балогун 31, 45+5 (дубл), Рейна 90+8 — Маурисио 73.
АҚШ — Фризи, Фриман, Ричардч, Рим, Робинсон, Тилманн (Рейна 82), Адамс, Дест (Веа 72), Маккенни, Пулишич (Берҳалтер 46), Балогун (Пепи 72).
Парагвай — Гилл, Касерес (Веласкес 79), Ж. Гомес, Алдерете, Алонсо, Д. Гомес (Ромеро 80), Кубас, Бобадиля (Маурисио 46), Алмирон (Соса 79), Энсисо, Санабрия (Арче 62).
Огоҳлантиришлар: Касерес 10, Алмирон 53, Адамс 56, Гомес 79, Арче 88, Алонсо 90+3.