АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун Парагвайга қарши баҳс (4:1) да дубл муаллифига айланди.
«Монако» форварди учун бу жаҳон чемпионатидаги дебют ўйин ҳисобланади. Балогун танаффусгача ҳет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди, аммо унинг 28-дақиқада урган илк голи офсайд сабаб инобатга олинмади. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Фоларин қоидаларга мувофиқ тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Қайд этиш лозим, мезбонлар гуруҳидаги иккинчи баҳсда Австралия Туркия билан куч синашади. Учрашув эртага, 14 июн куни Тошкент вақти билан 09:00 да старт олади.