Роберто Д’Аверса «Торино» бош мураббийи лавозимини тарк этди.
50 ёшли мутахассис жамоани феврал ойидан бери бошқараётганди.
«Торино» ва Роберто Д’Аверса келаси мавсумда ҳамкорликни давом эттирмайди.
Клуб президенти Урбано Кайро мураббий ва унинг жамоасига сўнгги ойлардаги садоқати, мақсадга интилувчанлиги ҳамда сифатли иш учун миннатдорлик билдирди. У Д’Аверса ва унинг барча ҳамкасблари билан хайрлашиб, уларга келгуси фаолиятида омад тилади», — дейилади «Торино» баёнотида.
Кейинчалик клуб Иняцио Абатени бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди. «Милан» собиқ ҳимоячиси билан 2 йиллик шартнома имзоланди.
Турин клуби 2025/26 йилги мавсумда А Серия 12-ўринни эгаллаганди.
Абате — «Торино» бош мураббийи
Футбол
12 июн, 17:25
Турин клуби Д'Аверса билан хайрлашиб, «Милан» собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади.
Foto: Getty Images