Бугун
13
Ўзбек

Почеттино: «Илк 45 дақиқа ажойиб ўтди, бундай ўйин кўрсата оладиган жамоани топиш қийин»

Футбол
13 июн, 00:30
АҚШ бош мураббийи Парагвайга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Почеттино: «Илк 45 дақиқа ажойиб ўтди, бундай ўйин кўрсата оладиган жамоани топиш қийин»
Фото: Getty Images
12.06.2026 FT Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ 4 : 1 Парагвай Парагвай

АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино жаҳон чемпионати 1-туридаги Парагвайга қарши баҳс (4:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен жуда фахрландим. Футболчилар ва мураббийлар штаби бу учрашув учун катта мақтовга лойиқ. Энг муҳими — ўйин ва эмоциялар.

Бу фақат бошланиш эканини яхши биламиз. Бу атиги битта ўйин. Энди оқилона ҳаракат қилишимиз ва шу йўналишда давом этишимиз керак.

Биз жуда хурсандмиз, чунки биринчи баҳс ҳар доим жуда қийин бўлади. Ахир биз жаҳон чемпионатига мезбонлик қиляпмиз. Лекин қийинчиликлар ва босимни енгиб ўта олдик.

Илк 45 дақиқа ажойиб ўтди, бундай ўйин кўрсата оладиган жамоани топиш қийин. Мен жуда хурсандман ва жамоамдан жуда фахрланаман», — деди Почеттино.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар