UFC ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев Жастин Гейжини Илия Топурия устидан қозонган ғалабаси ва енгил вазн чемпионлик камарини қўлга киритгани билан табриклади.
«Ким ўзини юқорига кўтарса, у пастга туширилади! Бу ўйинда турли даражалар бор. Табриклайман, Жастин. Сен бу камарга ҳаммадан кўра кўпроқ муносиб эдинг» — деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарига 2022 йил октябр ойидан 2025 йил май ойигача эгалик қилган. У камарни 4 марта ҳимоя қилишга муваффақ бўлган.