2026 йилги жаҳон чемпионати F гуруҳида 2-тур баҳслари якунига етди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Япония миллий жамоаси Тунисга қарши майдонга тушиб, йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Осиёликлар сафида голларга Камада, Уэда (дубл) ва Ито муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, ушбу гуруҳдаги илк беллашувда Нидерландия Швецияни 5:1 ҳисобида таслим этганди.
ЖЧ-2026. F гуруҳи. 2-тур
21 июн. Монтеррей. «Estadio BBVA»
Тунис — Япония 0:4
Голлар: Камада 4, Уэда 31, 84 (дубл), Ито 69.
Тунис — Даҳман, Рекик, Талби, Бронн, Валери, Скири, Межбри, Абди, Саад, Тунекти, Слимане.
Япония — Сузуки, Томиясу, Итакура, Ҳ. Ито, Доан, Сано, Камада, Накамура, Ж. Ито, Танака, Уэда.