Live
4
Ўзбек

Мориясу: «Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга катта куч берди»

Футбол
21 июн, 12:20
Япония бош мураббийи Тунис устидан қозонилган йирик ғалабага баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мориясу: «Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга катта куч берди»
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Тунис Тунис 0 : 4 Япония Япония

Япония миллий жамоаси бош мураббийи Ҳажиме Мориясу ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Тунис устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа ўйин учун пухта тайёргарлик кўрган ва футболчилар мураббийлар кўрсатмаларини аъло даражада бажарган.

«Биз амалга оширмоқчи бўлган барча режаларимизга яхши тайёрландик ва майдонда агрессив ўйнадик. Мураббийлар штаби футболчиларга нима қилиш кераклигини аниқ тушунтириб берди. Шу туфайли ўйинчилар ўз салоҳиятларини тўлиқ намойиш эта олдилар», — деди Мориясу.

Япониялик мутахассис мухлислар ҳиссасини ҳам алоҳида таъкидлади.

«Кўплаб япон мухлислари Монтеррейга келишди. Улар давлат мадҳиямизни биз билан бирга куйлашди ва ўйин давомида кучли қўллаб-қувватлашди. Уларнинг ёрдами биз учун жуда катта мотивация бўлди», — деди Япония бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Япония Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ушбу ғалабадан сўнг японлар 4 очко билан F гуруҳида пешқадамлар қаторидан жой олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тунис Тунис
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар