Тунис миллий жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар жамоасининг жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тури доираисда Японияга (0:4) мағлуб бўлгач, фикрлари билан ўртоқлашди.
Тунис кейинги босқичга чиқиш имкониятларини расман йўқотди ва учинчи турда қандай натижа қайд этишига қарамай, плей-офф босқичига чиқа олмайди.
«Биринчи бўлимни тўпни ўз назоратимизга ола олмадик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасида яхши ҳаракат қилдик, аммо кейин кучсизланиб қолдик…
Гол ўтказиб юбордик ва табиийки, бу руҳий ҳолатимизга таъсир қилди. Футболчилар таслим бўлишмади ва охиригача курашишди. Биз бугун ўзимиздан анча кучли бўлган жамоага имкониятни бой бердик. Бундай вазиятлар футболчилар учун айниқса оғир бўлади, лекин ўзимизни йўқотмаслигимиз муҳим.
Мусобақани тарк этишимизни биламиз, лекин учинчи ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз», — дея Ренар сўзларидан иқтибос келтирди beIN Sports.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда 1:5 ҳисобида Швецияга мағлуб бўлгач, Тунис миллий жамоаси бош мураббийи Сабри Ламуши истеъфога чиқарилган эди.