Live
2
Ўзбек

Тунис — мундиалдаги дастлабки икки ўйинида 9 ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган илк Африка жамоаси

Футбол
21 июн, 03:00
52 йил аввал Зайир (ҳозирги Конго ДР) миллий жамоаси бундан ҳам ёмон натижа қайд этганди.
Тунис — мундиалдаги дастлабки икки ўйинида 9 ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган илк Африка жамоаси
Фото: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Тунис Тунис 0 : 4 Япония Япония

Тунис миллий жамоаси 52 йил аввалги рекордни такрорлади.

Жамоа жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-турида Японияга 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, плей-оффга чиқиш имкониятини муддатидан олдин йўқотди.

Японияликлар ҳар икки таймда иккитадан гол урди. Эслатиб ўтамиз, 1-турда тунисликлар Швецияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Қайд этилишича, Тунис 1974 йилдан бери жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида 9 та ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган илк Африка жамоасига айланди. 52 йил аввал Зайир (ҳозирги Конго ДР) миллий жамоаси бундан ҳам ёмон натижа қайд этиб, 11 гол ўтказганди.

Сўнгги турда Тунис Нидерландияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин 26 июн куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тунис Тунис
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар