Бугун
17
Ўзбек

ЖЧ-2026. Эквадор Кюрасао билан нурсиз дурангга имзо чекди

Футбол
20 июн, 22:00
E гуруҳида 2-тур баҳслари якунига етди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Эквадор Кюрасао билан нурсиз дурангга имзо чекди
Фото: Getty Images
20.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 0 : 0 Кюрасао Кюрасао

2026 йилги жаҳон чемпионати E гуруҳида 2-тур баҳслари якунига етди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Эквадор миллий жамоаси Кюрасаога қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қайд этиш лозим, ушбу натижадан сўнг Дик Адвокат шогирдлари мундиалдаги илк очкосини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, ушбу гуруҳдаги илк беллашувда Германия Кот-д'Ивуарни 2:1 ҳисобида таслим этганди.

ЖЧ-2026. E гуруҳи. 2-тур
21 июн. Канзас Сити. «Arrowhead Stadium»
Эквадор — Кюрасао 0:0

Эквадор — Галиндес, Инкапие, Пачо, Эступинян (Ангуло 71), Алсивар (Родригес 46), Вите, Франко (Пресиадо 83), М. Кайседо, Йебоа (Ж. Кайседо 89), Валенсия, Плата.
Кюрасао Рум, Обиспо, Флоранус, Гаари, Бренет, Фонвилл (Эижма 76), Жунинио Бакуна (Горре 75), Леонардо Бакуна, Комененсия (Роэмерато 84), Чонг (Маргарита 76), Локадия (Кастанеер 83).

Огоҳлантиришлар: Алсивар 38, Л. Бакуна 39, Ж. Бакуна 53, Комененсия 56, Гаари 75, Кастанеер 90+1.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Кюрасао Кюрасао
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар