«Малага» Ла Лиганинг янги мавсумдаги сўнгги иштирокчисига айланди.
Клуб йўлланма учун кечган плей-офф жавоб финал учрашувида «Альмерия»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи учрашувда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Ғолиблар таркибида голларни 65-дақиқада Руис Рубио Карлос ва 71-дақиқада Давид Ларрубия киритди. Меҳмонлар сафида эса голни 76-дақиқада Лео Баптистау урди.
Аввалроқ Испания чемпионатининг олий дивизионида иштирок этиш ҳуқуқини «Расинг» ва «Депортиво» клублари қўлга киритганди.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Овиедо», «Жирона» ва «Малёрка» Ла Лига билан хайрлашганди.