Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Плей-оффга йўлланма олган жамоалар сони 3 тага етди

Футбол
20 июн, 18:25
Туркия ва Ҳаити жамоалари муддатидан олдин турнир билан хайрлашиши маълум бўлганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. Плей-оффга йўлланма олган жамоалар сони 3 тага етди
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг 2‑турида Кот-д’Ивуарга қарши ўйнади. Унда немислар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилди.

Шу тариқа, плей-оффга масаласини ҳал қилган жамоалар сони 3 тага етди. Бунга қадар Мексика ва АҚШ миллий жамоалари ҳам йўлланмага эга чиқишганди.

Германия сафида Денис Ундав захирадан майдонга тушиб, дублни расмийлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Ҳаити жамоалари муддатидан олдин турнир билан хайрлашиши маълум бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар