Бугун
17
Ўзбек

Англия футболчилари Партига қўл бериш ёки бермасликни ўзлари ҳал қилади

Футбол
20 июн, 17:25
ФА Гана яримҳимоячиси билан боғлиқ вазиятга аралашмасликка қарор қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Англия футболчилари Партига қўл бериш ёки бермасликни ўзлари ҳал қилади
Foto: Getty Images
23.06.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Англия Англия - : - Гана Гана

Англия футбол ассоциацияси (ФА) ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Гана миллий жамоасига қарши учрашув олдидан футболчиларга Томас Парти билан қўл бериб кўришиш ёки кўришмаслик масаласини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқини берди.

Daily Mail хабарига кўра, ФА эътиборни фақат футболга қаратишни истамоқда ва бу борада футболчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермайди.

Эслатиб ўтамиз, Гана миллий жамоаси яримҳимоячиси Томас Партига нисбатан бир неча марта зўрлаш ва жинсий зўравонлик бўйича айбловлар қўйилган.

2025 йил июл ойида футболчига 2021–2022 йилларда содир этилгани айтилаётган бешта зўрлаш ва битта жинсий зўравонлик ҳолати бўйича айблов эълон қилинган эди. 2026 йил февралида эса яна икки зўрлаш эпизоди бўйича янги айбловлар қўшилган.

Парти ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда. Футболчи иши бўйича суд жараёни 2027 йил июн ойида Лондоннинг Саутуорк Қироллик судида бошланиши кутилмоқда.

Аввалроқ ушбу айбловлар сабабли 33 ёшли яримҳимоячига Канадага киришга рухсат берилмаганди. Шу боис у Гананинг мундиалдаги Панама билан бўлган илк учрашувида (1:0) иштирок эта олмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар