Бугун
6
Ўзбек

Англия миллий жамоаси мундиал давом этаётган вақтда ўртоқлик ўйини ўтказди

Футбол
20 июн, 01:50
Унда Хорватияга қарши баҳсда майдонга тушмаган барча футболчилар иштирок этди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Англия миллий жамоаси мундиал давом этаётган вақтда ўртоқлик ўйини ўтказди
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионати давом этаётган вақтда ўртоқлик ўйини ўтказди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Гуруҳ босқичида Хорватия устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Томас Тухел бошчилигидаги жамоа «Спортинг Канзас Сити» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. Унда Хорватияга қарши баҳсда майдонга тушмаган барча футболчилар иштирок этди ва англияликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тухел бошчилигидаги мураббийлар штаби бундай ўйинлар захирадаги футболчиларнинг формада қолишига ёрдам беради деб ҳисобламоқда. Қайд этиш лозим, кейинги ўйинда Англия миллий жамоаси Ганага қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар