Бугун
6
Ўзбек

Райс: «Майдонни тарк этмаслик учун танангизни қурбон қилишга тайёрсиз»

Футбол
22 июн, 05:56
Англиялик яримҳимоячи мавсумдаги оғир тақвим ҳақида гапирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Райс: «Майдонни тарк этмаслик учун танангизни қурбон қилишга тайёрсиз»
Foto: Getty Images
23.06.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Англия Англия - : - Гана Гана

«Арсенал» клуби ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс ушбу мавсумдаги зич тақвим ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ақл бовар қилмас даражадаги ўйинлар сони. Тақвим жуда оғир эди, аммо бу борада нима ҳам қила оламиз? Ўтириб олиб шикоят қилишнинг фойдаси йўқ.

АПЛдаги чемпионлик каби лаҳзалар учун ишлашда давом этишимиз керак. Ўша ҳисни яна бир бор туйиш учун имкон қадар кўпроқ баҳсларда майдонга тушишга тайёр бўласиз, айниқса олдинда Жаҳон чемпионати турган бўлса.

Сиз доимо ўйинда қолиш учун танангизни қурбон қилишга ҳам тайёр бўласиз. Ҳа, ўйинлар кўп, бироқ мавсум охирида дам олиш имконияти бўлади», — дея Райснинг сўзларини келтирди Тhe Telegraph нашри.

Маълумот учун, Англия миллий жамоаси Жаҳон чемпионатининг 2-турида 23 июн куни Гана миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс Бостон шаҳрида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар