Бугун
6
Ўзбек

Чалоба А Серияга йўл олиши мумкин

Футбол
22 июн, 04:30
«Комо» клуби «Челси» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Чалоба А Серияга йўл олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Челси» ва Англия миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Трево Чалоба Италиянинг «Комо» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, А Серия вакили ушбу трансфер ойнасида 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳозирча Лондон клуби билан музокараларда келишувга эришилмаган.

Манбага кўра, «Челси» ўз тарбияланувчисини жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда ва шу сабаб футболчи учун юқори миқдорда товон пули талаб қилмоқда.

Чалоба якунланган мавсумда барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Трево Чалоба Жаҳон чемпионати–2026 учун Англия миллий жамоаси таркибига жароҳат олган Тино Ливраментонинг ўрнига шошилинч равишда жалб этилганди. Тransfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар