Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Энцо Фернандес Испания бош мураббийи Луис де ла Фуентенинг яримҳимоя чизиғи ҳақидаги фикрларига жавоб берди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.
«Испанияда дунёнинг энг яхши яримҳимояларидан бири бор, чунки улар таркибида жуда кучли футболчилар жамланган.
Аммо якунда бу шунчаки фикрлар. Ким яхшироқ, ким кучсизроқ эканлиги майдонда ҳал бўлади», — деди Фернандес.
Аввалроқ Луис де ла Фуенте Испания миллий жамоаси дунёдаги энг кучли яримҳимоя чизиғига эгалигини таъкидлаганди.
Маълумот учун, Испания ва Аргентина жамоалари сўнгги йилларда халқаро майдондаги энг муваффақиятли жамоалардан бири бўлиб келмоқда. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони бўлса, Испания Европа чемпиони ҳисобланади.