«Ливерпул» ва Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Алексис Мак Аллистер жамоа сардори Лионел Мессидан нималарни ўрганаётгани ҳақида гапирди.
«Лео билан бирга бўлиш менга жуда ёқади, унга ўхшаш бошқа футболчи йўқ. Уни яқиндан кузатиш — бутунлай бошқача ҳис.
У қилаётган ишлар — ғайриоддий. Мен эса шундан фойдаланаман, у бизнинг ғалаба қозонишимизда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, мен унга ҳавас қиламан.
Ундан нимадир ўрганиш жуда қийин, чунки ақлингда буни тасаввур қиласан, аммо худди шундай қилиш ҳеч қачон қўлингдан келмайди. Мен ундан қадриятлар ва камтарликни ўрганяпман, чунки бу унинг шахсиятига хос фазилатлардир», — деди Мак Аллистер.
Аввалроқ Алексис айни вақтдаги дунёнинг энг кучли жамоаси номини айтиб ўтганди.