Live
1
Ўзбек

Почеттино — Аргентина миллий жамоаси, Месси ва Скалони ҳақида

Футбол
19 июн, 12:40
АҚШ бош мураббийи ЖЧнинг амалдаги чемпиони ва унинг етакчиси ҳақида гапирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Почеттино — Аргентина миллий жамоаси, Месси ва Скалони ҳақида
Foto: Getty Images

АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино Аргентина ҳужумчиси Лионел Мессига қўллаб-қувватлов билдирди.

38 ёшли ҳужумчи 2026 йилги ЖЧ доирасида Жазоирга (3:0) қарши ўйинда ҳет-трик қайд этганди.

Кейинчалик футболчининг отаси соғлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар тарқалди ва Леонинг оиласи буни тасдиқлади: «Хорхе шифокорлар назоратида, аҳволи яхшиланмоқда. Шахсий масалага нисбатан ҳурмат йўқлиги бизни хафа қилди».

«Мен Лионелга тўлиқ қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман, чунки у қийин оилавий вазиятни бошдан кечирмоқда. Уни ва оиласини «ПСЖ»даги фаолиятим орқали биламан. Унинг оиласига энг яхши тилакларимни йўллайман.

Мен аргентиналикман ва уларнинг Жазоирга қарши ўйини менга жуда ёқди. Лекин мен АҚШ миллий жамоаси учун боримни бераман...

Мессини таърифлаш қийин. У 6 та жаҳон чемпионатида қатнашган. Фаолияти давомида турли клубларда эришган барча ютуқлари... У — энг яхшиси. Унинг ҳет-тригини кўриш жуда ёқимли бўлди.

Аргентина — ажойиб жамоа. Улар бир неча йил аввал Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишган. Кўп футболчилар Қатардаги турнир чемпионлари.

Мураббий Лионел Скалони — ушбу Жаҳон чемпионатида энг яхшилардан бири, унинг штаби билан яхши танишман. Мухлислар эса ҳақиқатан ҳам ажойиб.

Торт устидаги олча — Месси. Бундай комбинацияга қарши ўйнаш жуда қийин»
, — дейди Почеттино.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар