«Брайтон» клуби «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Лука Вушкович бўйича янги расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида хабар бермоқда.
Манбага кўра, таклиф бонуслар билан бирга 45 миллион евролик пакетни ташкил этади.
Аввалроқ хорватиялик футболчининг «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер ва клуб раҳбарияти билан музокаралари ижобий руҳда ўтгани хабар қилинганди.
Хорватиялик футболчи бўйича иккита таклифни рад этиб бўлган «Тоттенҳэм» тез орада унинг келажаги борасида якуний қарорни қабул қилиши кутилмоқда.
Вушкович 2025/2026 йилги мавсумни Германиянинг «Ҳамбург» клубида ижарада ўтказди. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.