«Тоттенҳэм» клуби «Брайтон» билан ҳимоячи Ян Паул ван Ҳеккенинг трансфер шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, келишув қиймати 52 миллион фунтни ташкил этади. Унга қўшимча бонуслар киритилмайди.
Ван Ҳекке Нидерландия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У «чайкалар» сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келади.
Шунингдек, у фаолияти давомида НАК, «Херенвен» ва «Блэкберн» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
«Брайтон» сафида 131 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.