Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Мадриднинг «Реал» клуби Марк Кукуреляни ўз сафига қўшиб олиши маълум бўлди. Эътиборрли томони тескари йўналишда Алваро Каррерас йўл олиши мумкин.
AS нашрининг хабар беришича, «Реал»да Каррерас борасидаги режалар аниқ эмас, лекин клуб уни дахлсиз ўйинчи деб ҳисобламайди.
Маълум қилинишича, Каррерас «Челси»нинг янги мураббийи Хаби Алонсо билан яхши таниш ва у инглиз футболига мослашишда қийинчиликларга дуч келмайди, чунки испаниялик «Манчестер Юнайтед» U-23 жамоасида ҳам тўп тепган.
Нашрнинг маълумотига кўра, «Реал»даги барқарор бўлмаган биринчи йил Каррерасни қийин вазиятда қолдирди ва футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этиш вариантига қизиқиш билдириши мумкин.
Маълумот учун, «Реал» ҳимоячига трансфери учун сарфланган 50 миллион евронинг имкон қадар кўпроқ қисмини қайтаришга умид қилмоқда.