Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Орелен Чуамени ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес де Мон хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчи янги бош мураббий Жозе Моуринио учун «тегиб бўлмайдиган» футболчилар қаторига кирмайди.
Қайд этилишича, португалиялик мутахассис Чуаменини жамоанинг асосий етакчилари ҳисобланган Жуд Беллингҳэм ва Федерико Валверде билан бир қаторда кўрмаяпти.
Шу сабабли «Реал» футболчи бўйича жозибадор таклиф оладиган бўлса, трансфер масаласини кўриб чиқиши мумкин.
2025/26 йилги мавсумда Чуамени барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Тransfermarkt портали маълумотига кўра, француз футболчисининг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Чуамени 2022 йилда «Монако»дан «Реал» сафига қўшилган эди ва шу вақт давомида жамоанинг марказий яримҳимоясидаги муҳим футболчилардан бири бўлиб келмоқда. Бироқ Моуринио даврида унинг келажаги масаласи очиқ қолмоқда.